O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Марказий банк ва БМТТД қўшма лойиҳаси >

Янгиланган сана: 23.04.2010

Микромолиялаштириш тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш

Лойиҳанинг давомийлиги Июль 2009 - Декабрь 2011

Асосий ҳамкорлари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки, Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмаларининг миллий ассоциацияси (МТваКУМА)

Микромолиялашнинг моҳияти кам таъминланган аҳолига, айниқса ривожланаётган давлатлардаги аёлларга молиялаш ва микрокредитлардан фойдаланиш имкониятини яратиб беришдан иборат. Микромолиялаш уларга турмуш шароитларини яхшилаб олиш, шунингдек, молиявий барқарорликка етишишни таъминлаш имкониятини беради. Муваффақият билан иш юритаётган кўпгина кичик корхоналар тарихи микромолиялашнинг ижтимоий аҳамиятини мустаҳкамлайди, шунингдек камбағалликни қисқартириш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини оширишда нақадар бебаҳо эканлигини намойиш этади. Микромолиявий ташкилотлар билим манбаи бўлиб, қишлоқ жойлардаги аҳолига бизнес юритишнинг асослари борасида маслаҳат бериб, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратишга хизмат қилади.      

Ўзбекистондаги молиявий хизматларга бўлган талаб ҳамда микромолиявий тармоқ ривожланишининг юқори салоҳияти, мос равишда қонунчилик базасини яратишни, микромолиялаш бозори қатнашчилари салоҳиятини мустаҳкамлашни ва таъкидлаш зарурки, микромолиялашнинг ижтимоий таъсири тўғрисида аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар камбағалликни қисқартиришга эришишда асосий ташаббус ҳисобланади. Шу муносабат билан, 2008-2010 йилларда аҳоли фаровонлигини ошириш Стратегияси доирасида, Ҳукумат билан яқин ҳамкорликда, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури "Микромолиялаш тармоғини  ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” Лойиҳасини ишга туширди.   

Лойиҳанинг асосий мақсади:

Лойиҳанинг асосий мақсади барча манфаатдор томонлар, жумладан, Ҳукумат муассасалари, халқаро донор ва молиявий институтларнинг ҳаракатларини бирлаштириш орқали амалий, самарадор ва мустаҳкам микромолиявий тизимни яратишдир.

Фаолиятнинг йўналиши ва кутилаётган натижалар:

·         Қонунчилик базаси ва микромолиялашнинг ижтимоий таъсирини илгари суришни такомиллаштириш масалалари бўйича очиқ музокараларни яратишга кўмаклашиш;

·         Ўзбекистонда микромолиялашни ривожлантиришнинг  узоқ муддатли Концепциясини ишлаб чиқиш орқали микромолиялаш тармоғининг қонунчилик базасини такомиллаштириш;

·         "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги ҳамда “Микромолиялаш тўғрисида”ги амалдаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш борасида  амалий тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқишда техник кўмаклашишни тақдим этиш;

·         Самарали бошқарув тизимини, маълумотнинг ошкоралиги ҳамда шаффофлигини яратиш, шунингдек, микромолиявий институтларнинг ҳисобот бериши ва соғлом рақобат ғоясини илгари суриш мақсадида, микромолиявий тармоқни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш борасида Марказий Банкнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш;

·         Тренинглар, семинарлар, шунингдек, етакчи халқаро экспертларни жалб қилиш орқали Марказий Банк ходимларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш;

·         Микрокредит ташкилотларининг мустаҳкам тизимини яратиш ва   Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмаларининг миллий ассоциацияси (МТваКУМА)нинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш;

·         Микромолиялаш масалаларида бўйича Ахборот акциялари ва турли хилдаги қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тушунтириш орқали, аҳолининг, жумладан, аёллар ва қишлоқ жойлардаги аҳолининг хабардорлигини ошириш.

Мурожаат учун:

Лойиҳа Офиси

Дилдора Таджибаева

dildora.tadjibaeva@undpaffiliates.org

Tel: (+998 71) 244 11 16, 244 10 98

Fax: (+998 71) 244 11 85     

БМТТД Офиси

Камолхон Иномходжаев

kamolkhon.inomkhodjayev@undpaffiliates.org

Tel: (+998 71) 120 34 50

Fax: (+998 71) 120 34 85

www.undp.uz