O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Пул-кредит сиёсати > Банкнотлар ва тангалар >

Янгиланган сана: 03.02.2012

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2001 йил намунасидаги  10 so`m қийматидаги тангаси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 2001 йил намунасидаги, қиймати 10 so`m бўлган тангаси 2001 йилнинг 1 сентябрдан муомалага киритилган.

Танга мис-руҳ қотишмаси билан қопланиб, пўлатдан тайёрланган, ранги оқ. Танга олд томонининг юқори қисмида чап тарафга сал оғдирилган ҳолда унинг қиймати - "10" йирик рақамлар билан акс эттирилган бўлиб, унинг тагида "SO'M" деб ёзилган. Ўнг тарафда Ўзбекистон Республикаси харитаси ҳамда байроғининг учта йўли рамзий ҳолда тасвирланган.

Танганинг орқа томони марказида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган бўлиб, унинг атрофида танганинг ташқи айланаси бўйлаб "O'ZBEKISTON MARKAZIY BANKI" деган матн ёзилган. Гербнинг пастки қисмида танга чиқарилган йил - "2001" рақамлари акс эттирилган.

Танганинг ён томони силлиқ.