Пул-кредит соҳасида 2009 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида
2009 йилнинг 9 ойида монетар сиёсат мамлакатда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурида белгиланган устувор вазифаларга мутаносиб равишда юритилиб, иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатларини ҳамда инфляциянинг тасдиқланган параметрлар доирасида бўлишини таъминлашга қаратилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида ташқи савдо баланси ижобий сальдосининг мунтазам равишда ошиб бориши ҳамда иқтисодиётнинг реал секторига ажратилаётган кредитлар ҳажмининг ортиб бораётганлиги пул массасига таъсир қилувчи асосий омиллар бўлди.
Ушбу даврда монетар омилларнинг инфляция даражасига таъсирини олдини олиш мақсадида монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланилди. Жумладан, 2009 йилнинг 9 ойида Марказий банк томонидан амалга оширилган стерилизация (тижорат банкларининг бўш пул маблағларини Марказий банкнинг махсус депозитлари ва облигацияларига жалб қилиш) операцияларининг ўртача ойлик ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 бараварга ошди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий маблағлар билан таъминлаш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобрақамида маблағлар шакллантирилиши давом эттирилиб, ташқи омилларнинг пул массасига таъсири камайтирилди.
Пул бозоридаги вазиятни ва инфяцион кутилмаларни ҳисобга олган ҳолда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгартирилмаган ҳолда йиллик ҳисобда 14% даражасида ушлаб турилди.

Пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банклари томонидан узоқ муддатли депозитлар жалб қилинишини янада рағбатлантириш мақсадида 2009 йилнинг 1 сентябридан мажбурий резервлар нормаси тижорат банклари депозитларининг муддатига қараб табақалаштирилди. Жумладан, мажбурий резервлар нормаси, муддати 1 йилгача бўлган депозитлар учун - 15%, муддати 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун - 12%, муддати 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун - 10,5% миқдорида ўрнатилди.
Шу билан бирга, тижорат банкларига ликвидликни янада самарали ва тезкор бошқариш мақсадида мажбурий резервларни ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ўн тўрт кунга қисқартирилди.

Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2009 йилнинг 9 ойида монетар агрегатлар ва инфляция даражасининг белгиланган прогноз параметрлар доирасида бўлиши таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг берган маълумотларига кўра, истеъмол баҳолари индекси (ИПЦ) бўйича ҳисобланган инфляция даражаси 2009 йилнинг 9 ойида 4,2 фо