Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Муомала даври 18 ой бўлган давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича 2019 йил 4 июнь куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

Yangilangan sana:  17 Iyul 2019, 13:53

Жорий йилнинг 4 июнь куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 18 ой бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 100 млрд.сўмлик 100 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукционда 7та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 240,8 млрд.сўм ҳажмидаги 231 415 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 100 000 дона қимматли қоғозлар 106,75 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 117,2 млрд.сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 9,82 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси - 7,86 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 11,1 фоизни ташкил этди.





 
USD = 10414.86
+23.93
EUR = 12344.73
+50.18
RUB = 136.69
+2.35
GBP = 13833.02
+131.54
JPY = 100.29
+0.97
CHF = 11433.59
+47.52
CNY = 1587.44
+13.99
Barcha valyutalar
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by X