| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар > Янгиланган сана: 12.04.2012
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази давлат унитар корхонаси
СССР давлат банкининг Ўзбекистон республикаси банки 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг ўн иккинчи чақириқ навбатдан ташқари олтинчи сессияси қарорига мувофиқ Ўзбекистон республикаси давлат банки деб эълон қилинди ва 1991 йил 31 августда Хисоблаш маркази Ўзбекистон республикаси давлат банки Ҳисоблаш маркази деб қайта номланди. 1992 йил 1 августдан Ўзбекистон республикаси давлат банкининг Ҳисоблаш маркази Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1992 йил 31 июлдаги 54-сон буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоблаш маркази деб қайта номланди. 1995 йил 1 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоблаш маркази Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 06.04.1995 йилдаги 23-сон буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази деб қайта номланди. 2006 йил 9 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 9 декабрдаги 30-А/2 қарори билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази давлат унитар корхонаси деб қайта номланди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази давлат унитар корхонаси таркибига унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган ҳудудий бўлимлар ҳам киради. Ҳудудий бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази давлат унитар корхонасининг филиаллари ҳисобланади. Бу бўлимлар юридик шахс ҳуқуқига ва ўзининг мустақил балансига эга эмаслар. Корхона ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш асосида фаолият кўрсатади. Корхона фаолиятининг соҳаси: Корхона Ўзбекистон Республикаси банк тизимида ахборот-телекоммуникация тизимларини тадбиқ этиш билан шуғулланади. Корхона фаолиятининг асосий мақсадлари: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банклараро электрон тўлов тизимини узлуксиз ишлашини таъминлаш; 2. Банк тизимининг маълумотлар узатиш тармоғини лойиҳалаш ва ушбу тармоқни узлуксиз ишлашини таъминлаш; 3. Республика молия секторига телекоммуникация хизматлари кўрсатиш. Корхонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Электрон тўлов тизими дастурий мажмуаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш. 2. Электрон тўловлар тизимининг иш фаолиятини таъминлаш. 3. Электрон почта хизматини таъминлаш. 4. Марказий банк электрон хужжат айланиши тизимини яратиш ва уни узлуксиз ишлашини таъминлаш. 5. Марказий банк интеграллашган ахборот-тахлил амалий дастурий тизимларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш. 6. Банк маълумотларини узатиш тармоқларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш. 7. Банк депозиторларининг Миллий ахборот базаси (БДМАБ) иш фаолиятини таъминлаш. 8. Электрон тўловлар тизимининг марказлаштирилган электрон архивини юритиш. 9. Амалий дастурий тизимларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш. 10. Ҳисоблаш, алоқа ва ташкилий техника воситаларига техник хизмат кўрсатиш. |