O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар > Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси >

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

Янгиланган сана: 26.10.2011


Давлат проба палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 8 февралдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 18 февралдаги Қарори билан Молия Вазирлиги ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар қўмитаси қошида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилингач, Давлат проба палатаси “Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси” деб қайта номланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 31 октябрдаги “Қимматбаҳо металлар харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомилаштириш тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига мувофиқ, Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасалари мақомига эгадир.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2003 йил 6 декабрда №30/8-сон билан тасдиқланган “Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тўғрисидаги Низом” асосида олиб боради.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ўзига юклатилган ваколатлар доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради.

- Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалиёт қилувчи юридик ва жисмоний шахсларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини ўрнатилган тартибда беради ва ушбу гувоҳномадан маҳрум қилади.

- Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган  буюмларни шу билан бир қаторда, чет элдан сотиш учун келтирилганларини ҳам, таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тамғаларини босишни таъминлайди.

- Ўзбекистон Республикаси суд-тергов идоралари учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмлар бўйича техник экспертизалар ўтказади.

Давлат асиллик даражасини тамғаларининг, тайёрловчиларга тегишли шахсий тамғаларнинг изларини техник экспертизадан ўтказади ва улар юзасидан хулосалар беради.

- Қотишмаларда, яримтайёр маҳсулотларда, буюмларда, чиқиндиларда, суюқ аралашмалардаги қимматбаҳо металларни аниқлаш учун арбитраж назорат анализларини бажаради.

- Минерал хом ашёларни қайта ишлаш технологияси бўйича лойиҳалардаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига тааллуқли масалалар бўйича экпертизалар ўтказади.

- Корхоналар ва жисмоний шахслар буюртмасига асосан белгиланган тартибда махсус реактивларини тайёрлаб беради.

Қонунчиликда кўрсатилган тартибда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ҳисобга олиниши ва сақланиши масалалари бўйича ўрнатилган тартибда:

- мулкчилик шаклининг ҳар қандай кўринишига эга бўлиб, идоравий ва маъмурий-ҳудудий мансублигидан қатъий назар минерал хом ашёларни технологик қайта ишлаш билан шуғулланувчи, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқарувчи ва улардан фойдаланувчи корхоналарни;

- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиб олиш, гаровга олиш ва сотиш билан шуғулланадиган ташкилотларни, шунингдек, якка тартибда меҳнат ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг сифатини, уларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тамғаси мавжудлигини назорат қилади.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун хизмат гувоҳномаларини ва ёзма фармойишларини кўрсатиб, текширилаётган корхоналарининг тартибини ҳисобга олган ҳолда, кийимларини алмаштирмай, текширишсиз эркин кириш хуқуқига эга.

Тафтиш ва текширув мобайнида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш қоидалари қўпол бузилганлиги аниқланган ҳолларда суд-тергов идораларига керакли маълумотларни бериш.

Назорат остидаги корхоналардан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг тушуми, ажратиб олиниши, ишлаб чиқарилиши ва ишлатилиши, ҳисоби, сақланиши, уларнинг чиқинди ва парчаларини тўплаб Агентликка топширишга дахлдор бўлган барча меъёрий техник ва бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, тафтиш, текшириш, иш аҳволини текшириш вақтида вужудга келган саволлар бўйича маълумотномалар ва тушунтириш хатлари тақдим этишни талаб қилиш, ҳужжатларни текшириш ва зарур ҳолларда хона ва жойларни муҳрлаш.

Тафтиш ва текшириш ўтказилаётган корхона раҳбарларига аниқланган камчиликлар ва қоида бузишларни тугатишда сўзсиз бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек, корхона, ишлаб чиқариш участкаларида ва сақлаш жойларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан оқилона сарфланмаганда, технологик жараёнларда қўпол бузилишига йўл қўйилганда, сақланиши таъминланмаганида ушбу корхона ёки ишлаб чиқариш участкаларини муҳрлаб қўйиш. 

- Технологик қайта ишлаш жараёнида қимматбаҳо металларни асоссиз меъёридан ортиқ сарфланиши, ажратиб олишни асоссиз пасайтириб юбориш, қимматбаҳо металларни қабул қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, Агентликка қимматбаҳо металларнинг чиқинди ва парчаларини йиғиб топшириш қоидаларини бузганликлари учун маъсул шахсларни амалдаги қонунчилик асосида маъмурий жавобгарликка тортиш.

- Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга, таркибида шундай материаллар бўлган буюмларга ва саноат маҳсулотларига андозалар (стандарт), техник стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва келишиш.

- Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва буюмлар асиллик даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тамғаси билан тамғалаш, шунингдек, бошқа юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 майда №232-сон “Асиллик даражаси тўловлари ва асиллик даражаси тўловларни ундириш тўғрисида”ги қарор билан тасдиқланган асиллик даражасини аниқлаш тўлов ҳаққини ундириш.

- Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини текшириб кўриш, тамғалаш масалалари юзасидан қарор қабул қилиш, шу жумладан чет эл корхоналари буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлиқ технологик жараёндан ўтмаган, экспортга мўлжалланган заргарлик ва маиший буюмларини тестдан ўтказиш ва тамғалаш бўйича Агентлик билан келишилган ҳолда қарорлар қабул қилиш.

- Техник экспертиза, асиллик даражаси тамғалари ва заргарлик буюмларини ясовчиларининг шахсий тамғалари бўйича суд-тергов идораларига экспертиза хулосаларини бериш.

- Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига келишилган шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатиш.

- Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалиёт қилувчи корхоналар ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбур бўлган меъёрий-йўриқнома ҳужжатларнинг лойиҳасини тайёрлаш жараёнида иштирок этиш.

- Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлари учун ундириладиган асиллик даражасини аниқлаш тўлов ҳаққи ва бошқа юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар учун тўлов лойиҳасини ишлаб чиқиш. 

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг алоҳида ҳуқуқлари:

            - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва маиший буюмларни Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тамғаси билан тамғалаш;

            - арбитраж таҳлилларини бажариш, ташқи назорат таҳлиларини бажариш, суд-тергов идораларига техник экспертизаларни ўтказиш;

            - юридик ва жисмоний шахслар томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мос келмаган ҳолда амалиёт қилган ҳолатларида, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни таҳлил ва экспертиза учун олиб қўйиш;

            Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражаси тамғасининг ягона сақловчиси ва фойдаланувчисидир.

Қуйидаги фаолиятлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг назорат доирасига киради:

- қайта ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларда минерал хом ашёдан қимматбаҳо металларни комплекс ажратиб олиш;

            - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлатишда оқилона ва самарали фойдаланиш;

            - кўрсатиб ўтилган бойликларнинг ҳисоботи ҳолати ва уни тўғри олиб борилиши, сақланишини таъминлаш;

            - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг парча (лом) ва чиқиндиларини тўплаб ва қайта ишлаш корхонасига топшириш;

            - қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ишлатилиши, ҳаракати, сақланишига оид меъёрий-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг талабларини бажарилишига риоя қилиниши;

- қимматбаҳо металларни таҳлил қилувчи бошқа лабораториялар иши ва уларнинг аттестация қилинганлиги устидан вақти-вақти билан ва доимий равишда назорат қилади.

Амалдаги қонунчиликка мос равишда бошқа ваколатларни амалга оширади.

Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш” тўғрисидаги 2003 йил 17 ноябрдаги №515 қарори, Қимматбаҳо металлар Агентлигининг 2004 йил 26 январдаги №01-сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш тўғрисида”ги 2003 йил 12 ноябрдаги №503 ва кейинчалик 2006 йил 27 сентябрдаги №205-сон қарори билан қайта тасдиқланган фаолиятни лицензиялаш Комиссияси ишчи органи вазифаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига юклатилган.