| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
|
Юбилей тангалари
Банкнотлар ва тангалар
Фойдали манбалар
|
Бош саҳифа > Марказий банк тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар > Ўзбекистон Республикаси Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги > Ўзбекистон Республикаси Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги фаолияти тўғрисида маълумот Янгиланган сана: 25.08.2011
Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги (Агентлик) махсус молия ташкилоти бўлиб, у ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қошида амалга оширади. Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 348-сонли қарори билан республика молия соҳасининг ривожланишга йўналтирилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида, Агентлик халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги бир қатор лойиҳаларни амалга оширди. Жумладан, Агентлик 1999-2004 йиллар мобайнида Жаҳон банкининг «Молия соҳасини институционал ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширди. Жаҳон банки ушбу лойиҳа амалга ошириши учун Ўзбекистонга 25 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари ажратди. Лойиҳанинг асосий мақсадлари банк тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, молия секторининг информацион тизимини мустаҳкамлаш, банкларни реструктуризациялаш ва хусусийлаштириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда йирик банкларда самарали банк фаолиятини жорий этишдан иборат эди. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг банкларда корпоратив бошқарувни яхшилашга, банклар орасида рақобатни ривожлантиришга, Марказий банкнинг назорат функциясини мустаҳкамлашга эришилди. Агентлик томонидан амалга оширилган лойиҳалардан яна бири Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) «Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш» лойиҳаси бўлиб, ушбу лойиҳа 2004-2010 йиллар давомида амалга оширилди. ОТБ мазкур лойиҳа учун 20 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари ажратди. Лойиҳа доирасида кичик бизнесга молия хизматларини самарали кўрсатишнинг меъёрий ҳуқуқий базасини ва механизмини яратишдан иборат бўлиб, лойиҳа қўйидаги компонентлардан ташкил топган эди: 1) кредит уюшмалари учун институционал базани яратиш; 2) кичик бизнесни молиялаштириш учун лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларига кредит линиялари очиш. Лойиҳани амалга ошириш давомида кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солиб турувчи асосий қонунчилик ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Шу билан бирга, Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги Кредит уюшмалари ассоциацияси ва Микромолия ташкилотлари ҳамда кредит уюшмаларининг миллий ассоциацияси билан биргаликда кредит уюшмалари ходимларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, кредит таҳлили ва кредит ҳужжатларини расмийлаштириш, молиявий бошқарув ҳамда бизнес режани тузиш соҳаларидаги билимларини ошириш мақсадида бир қатор амалий семинарларни ташкил этди. Бундан ташқари, ОТБ лойиҳаси доирасида нобанк молия ташкилотларига қарздорлар тўғрисидаги кредит ахборотларини алмашиш имкониятини таъминловчи маълумотлар базасини яратишда Марказий банк ҳузуридаги Кредит ахбороти миллий институтига техник кўмак кўрсатилди. Ҳозирги даврда, Молия соҳасини ривожлантириш агентлиги Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди билан биргаликда "Пул жамғармаларини мобилизация қилиш” ҳамда “Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. |