O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Ибора тўлиқ ҳолда
 
Юбилей тангалари

Банкнотлар ва тангалар

Фойдали манбалар

Бош саҳифа > Эълонлар ва тендерлар >

Кўргазмага марҳамат

Янгиланган сана: 25.04.2011

«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ҳамда давлат раҳбарининг 2011 йил 6 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни  ўтказиш тўғрисида”ги Қарорини бажариш мақсадида шу йил 27-28 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Марказий кўргазмалар залида “Банклар - тадбиркорларнинг ҳамкори ва таянчи” мавзуида “BankExpo-2011” банк технологиялари кўргазмаси ташкил этилади.

Кўргазма меҳмонлари:

- банк тизимининг бугунги кундаги аҳволи ва унинг ривожланиш истиқболлари;

- тижорат банклари тақдим этаётган хизматлар, шу жумладан, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматлари, шунингдек, энг янги банк технологиялари ва ускуналари;

- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини миллий ва хорижий валютада, хусусан хорижий кредит линиялари орқали кредитлаш шартлари ва тартиблари билан танишишлари мумкин.