ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2003 йил 15 август, 355-сон
Валюта операцияларини амалга ошириш тартибини янада эркинлаштириш ва жорий халқаро операциялар бўйича миллий валютанинг эркин айирбошланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда айримларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда, пул маблағларининг чет элларга ноқонуний ўтказилиши белгиларини аниқлаш мақсадида, юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Бош прокуратураси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда яширин пул маблағлари қонунийлаштирилишининг ҳамда террорга оид фаолиятни молиялаштиришнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритсин.
идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси
И. КАРИМОВ
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 15 августдаги
355-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорининг 11-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши, 4-бандининг учинчи ва олтинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2001 йил учун нақд-пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида» 2001 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 6-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 10 октябрдаги 354-сон қарорига илованинг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар» бўлимининг 2 ва 6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 58-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарорига илова 1-бандининг бешинчи—ўнинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 2-модда).
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 34-модда):
учинчи хатбоши «алмаштириш шохобчасининг тасдиқловчи маълумотномаси» сўзларидан кейин «ёки банкомат чеки» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «ва йўл чеклари» сўзлари чиқариб ташлансин.
2-илованинг 16-банди «алмаштириш шохобчасининг тасдиқловчи маълумотномаси» сўзларидан кейин «ёки банкомат чеки» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорига 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда):
28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
32 ва 33-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «ўз» сўзи чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
38-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: