ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
"Республикада касса аъмолларини тартибга солишнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида”1992 йил 24 июль, 346-сон
Нақд пулни ғайриқонуний тарзда тўлашга ҳамда пулнинг қадрсизланиши кучайишига олиб борадиган пул маблағларини мижозларнинг ҳисобига сохта банк ҳужжатлари бўйича ўтказишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика хўжалик юритувчи субъектларининг банк ҳисобига Ўзбекистон ташқарисидан ўтказилаётган сохта банк ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ўтказишга йўл қўйганлик масъулияти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тижорат банкларининг корреспондентлик ҳисобига маблағларни «сўм» минтақасига кирувчи давлатларнинг марказий (миллий) банк муассасаларининг тамғали муҳри билан тасдиқланган ҳужжатлар бўйича ва уларни пухта текширгандан сўнг ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 411-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пулларни беришни Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини барқарорлаштиришга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1992 йил 6 апрелдаги 166-сон қарорига қатъий мувофиқ равишда амалга оширсин.
4. Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки ва Ўзбекистон саноат-қурилиш банки шу йилнинг 1 сентябрига қадар улар банк тизимини қайта ташкил этиш даврида собиқ СССР давлат банкидан 1988 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатда қабул қилиб олган хизмат бинолари ва асбоб-анжомларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширсин.
Республика тижорат банклари касса хизмати кўрсатиш бўлимларини очиш учун ўзининг биноларидан ва ижарага олган биноларидан шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жой берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 411-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1992 йил 1 октябрга қадар Марказий банк, тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги бўлимлари раҳбар ходимларини (уларнинг эгаллаб турган лавозимига мос ёки мос эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи билан) ишлаб чиқилган Низомга мувофиқ аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига икки ҳафта муддат ичида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча муассасалар, корхоналар ва ташкилотларга халқ хўжалигида касса аъмолларини юритишнинг янги тартибини етказиш тавсия қилинсин.
Муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари касса аъмолларини юритишнинг белгиланган тартиби қатъий бажарилишини таъминласинлар.
7. Республика Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тасдиқлаган касса аъмолларини юритиш тартибини бузганлик учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерларининг жавобгарлиги тўғрисидаги таклифларни тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки зиммасига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан пул ўтказиш йўли билан фуқароларнинг шахсий ҳисобига келиб тушаётган маблағларни ҳисобга олиш ҳамда нақд пул бериш тартибини уч ҳафта муддат ичида ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 104-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хизмат сафарига юбориладиган шахслар учун муассасалар, корхоналар ва ташкилотларга фуқаро авиацияси, темир йўл транспорти чипталарини нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотишга ўтиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги келишиб олинган таклифларни икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига такдим этсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларининг банк фаолияти билан, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари учун ана шундай банкларни тегишли минтақа ҳудудида барпо этишга жиддий иқтисодий зарурат бўлган тақдирдагина ва Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий риоя этилганидагина лицензиялар берилсин.
12. Кредит захиралари ва нақд пулнинг кўплаб етишмаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг савдо-воситачилик ва савдо-харид аъмолларини амалга ошириш (давлат эҳтиёжларини ҳамда ҳукумат қарорларига мувофиқ равишда аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш бундан мустаснодир) учун қарз беришни 1993 йилнинг 1 июлига қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари — Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси
И. КАРИМОВ
Тошкент ш.