Bosh sahifa >
Bank tizimiga oid qonun hujjatlari >
Vazirlar Mahkamasi qarorlari >
Yangilangan sana: 23.04.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
"Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2005 йил 31 май, 138-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 22 апрелдаги 168-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 16-модда) 1-иловадан «Замин» банки» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига 1-бандидан «Замин» банки: Асқаров М.А. — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда) 1-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. «Ипотека» — банк».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 3 апрелдаги 162-сон қарорига 1-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. «Ипотека» — банк».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига 1-иловада «Ҳамидов Б.С. — «Ўзуйжойжамғармабанк» бошқаруви раиси» сўзлари «Шораҳбаров Р.Қ. — «Ипотека» — банк» акциядорлик тижорат ипотека банки раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) 1-илованинг 4-бандида «Ўзуйжойжамғармабанк» сўзи «Ипотека» — банк» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорида:
3-иловадан «Замин» банки» сўзлари чиқариб ташлансин;
5-иловада «Ўзуйжойжамғармабанк» сўзи «Ипотека» — банк» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 5 мартдаги 774-сон Фармонини амалда рўёбга чиқариш масалалари ҳақида» 1994 йил 31 мартдаги 175-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва уй-жой-қуриш кооперативларига деворбоп материалларни имтиёзли нархларда сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 7 апрелдаги 191-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Замин» давлат- акционерлик ипотека банкини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги 350-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойжамғармабанк» давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 2-сон, 5-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойжамғармабанк» давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 19 февралдаги 90-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 22 июлдаги 366-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Замин» давлат-акциядорлик ипотека банкининг ипотека кредити бериш имкониятларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 4 декабрдаги 536-сон қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида уй-жой қурилишини рағбатлантириш юзасидан қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида» 1998 йил 8 июндаги 244-сон қарори.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 24 июлдаги 312-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 28-модда) илованинг 3-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда) 1-илованинг 9-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорациясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 13 апрелдаги 145-сон қарори.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2001 йил 5 январдаги 5-сон қарорига илованинг 6-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илованинг II бўлими 2-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 6-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг 3-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 26 февралдаги 89-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 16-модда) илованинг 2-банди.
|