| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
Bosh sahifa > Bank tizimiga oid qonun hujjatlari > Prezident farmonlari >
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
"Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкини ташкил этиш тўғрисида” 1991 йил 7 сентябрь, ПФ-244-сон
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида мустақил сиёсатни рўёбга чиқариш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминлаш ва унинг самарадорлигини ошириш, республиканинг валюта маблағларини жамлаш ва улардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўзининг бошқа банклар билан ўзаро муносабатларини шартномавий асосда қуриши, чет эл валютасидаги операцияларни эса «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ амалга ошириши белгилаб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:
бир ой муддат ичида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Ушбу Фармондан келиб чиқадиган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тайёрласин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида» ва 1993 йил 13 августдаги 413-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бошқаруви тўғрисида»ги қарорлари.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти
И. КАРИМОВ