ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

2002 йил 30 март ПФ-3047-сонли

Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш
масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июн 2002 йил
ПФ-3092-сонли 15.07.2005 йил ПФ-3624-сон Фармонининг
1.бандига, 15.11.2006 йил ПФ-3818-сон Фармонини
2.бандига асосан таҳрирга ўзгартиришлар киритилди

            Пул массасини бошқаришни такомиллаштириш, банкдан ташқари айланмани қисқартириш, молия интизомига риоя этиш ва олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш масъулиятини ошириш мақсадида:

            1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

            Белгилансинки:

            Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари давлат кимматли қоғозлари ҳисобланади ва юридик хамда жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилади:

            Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ликвидлиги Марказий банк тасарруфидаги барча активлар билан таъминланади.

            2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

            Марказий банк облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли норматив-методик ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқласин:

            пул массасини тезкор бошқариш мақсадида валюта ва пул депозитлари давлат қимматли қоғозлари ва бошқа биринчи тоифали активлар таъминоти остида пул бозорида вужудга келаёттан фоиз ставкалари асосида тижорат банкларига уч ойгача бўлган муддатга кредитлар берсин ва жалб қилсин.

            3. Ўзбекистон Банклар уюшмаси тижорат банкларининг пластик карточкалар бўйича миллий ва хорижий валютада хисоб-китоблар ўтказишни таъминловчи Ягона банклараро процессинг марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

            Тижорат банклари пластик карточкалар воситасида хисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган банкоматлар ва жиҳозларни импорт қилишда божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан 2005 йил 1 январгача озод қилинсин.

            4. Тижорат банклари:

            маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда иш хақи тўлашда, чакана савдони амалга оширишда.

            коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловда якка тартибдаги ва корпоратив пластик карточкаларни кенг жорий этиш, аҳолига хизмат кўрсатувчи минибанклар банк кассалари ва банкоматлар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсин;

            ликвидли мол-мулкларни. шу жумладан ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини, транспорт воситаларини хамда корхона ва ташкилотларнинг бошқа ликвидли активларини гаровга қўйган ҳолда кредитлар бериш амалиётини кенгайтирсин:

            кредитлар беришда таваккалчиликни ва гаровнинг бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда қайтаришлик, муддатлилик ва ўзини ўзи қоплаш тамойилларига қатъий риоя қилсин:

            кредитлар муддатини узайтириш амалиётини кескин чекласин фақат кечиктирилган муддат даврида қайтарилиши учун маблағлар тушишининг аниқ манбалари бўлган кредитларнинг тўлов муддатини кечиктиришга рухсат берсин.

            5. Белгилаб қўйилсинки хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредит бўйича уларнинг мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк, қарз олувчининг розилигидан қатъи назар. кейинчалик сотиш хуқуқи билан банк мулкига ўтади.

            Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредитлар бўйича қарзлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирла тижорат банкларига:

            қарздорларнинг иккиламчи хисоб рақамига шу жумладан уларнинг бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисоб рақамига ижро этилиши мажбур бўлган инкассо талаблари қўйиш:

            Хукумат кафолати остида берилган кредитларги ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун пул маблағларини ҳисобдан чиқаришни иш ҳақи бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар навбати билан ўтказилгандан сўнг амалга ошириш;

            қарздорнинг пул маблағлари етишмаган тақдирда кредит бўйича қарзларни қарздорнинг розилигига кўра унинг ликвидли мол-мулкки ҳисобидан ёки хўжалик суди орқали қарздорнинг мол-мулкига қаратиш йўли билан ундириш хуқуқи берилсин.

            Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди банк кредитлари бўйича қарзлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундиришни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, Вазирлар Махкамасига киритсинлар.

            6. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар ва идоралар хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва амалга ошириш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳамда қарз маблағларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

            Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Молия вазирлиги томонидан тижорат банклари кредитларининг таъминоти учун берилган кафолатларни бажариш механизми тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

            ЎзР Президентининг 15.07.2005 йил ПФ-3624-сон Фармонининг 1.бандига асосан таҳрирда бекор қилинди

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июн 2002 йил ПФ-3092-сонли Фармонининг 1.бандига асосан таҳрирда хат боши бекор қилинди

            ЎзР Президентининг 15.11.2006 йил ПФ-3818-сон Фармонини 2.бандига асосан таҳрирда бекор қилинди

            9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

            қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Махкамасига таклифлар киритсин;

            вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

            10. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон  Республикаси
Президенти                                                                                                            И.Каримов