| O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI | ||
| ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ | ||
| ЦЕНТРАЛЬНЫЙ БАНК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН | ||
Bosh sahifa > Bank tizimiga oid qonun hujjatlari > Prezident farmonlari >
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
"Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2005 йил 11 апрель, ПФ-3594-сон
Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида:
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари (иловага мувофиқ) корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда)
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;
3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.
2. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар асосида қўлланилиши белгилаб қўйилсин:
корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 50 фоизни ташкил этиши лозим;
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этиладиган корхоналарнинг ушбу Фармон иловасида кўрсатилган иқтисодиёт тармоқларига тааллуқли эканини аниқлаш вазифаси юклатилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 февралдаги ПФ-3850-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 4-6-сон, 37-модда)
кейинги қонун ҳужжатларида инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда мазкур Фармоннинг 1-бандидаги имтиёзлар қанча муддатга берилган бўлса, ана шу муддат мобайнида амал қилади.
5. Ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ имтиёз олган корхоналар шундай имтиёз берилган муддат тугашидан кейин бир йил барвақтроқ фаолиятини тўхтатган тақдирда фойдани ўз мамлакатига ўтказиш ва хорижий инвесторнинг капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат берилган имтиёзлар суммасини бюджетга қайтаргандан кейин амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармонда белгиланган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг тўртинчи қисмида хорижий инвесторлар учун белгиланган кафолатлар қуйидаги ҳолларда қўлланилиши маълумот учун қабул қилинсин:
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти И. КАРИМОВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармонига
ИЛОВА
1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.
тайёр ип газлама ва жун газламалар ишлаб чиқариш;
тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш;
пойабзал, тайёр кўн-галантерея буюмлари ишлаб чиқариш.
шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.
4. Қурилиш материаллари саноати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.
5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.
гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ ишлаб чиқариш.
дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш;
синтетик кир ювиш воситалари, маиший кимё товарлари ишлаб чиқариш.