Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кредит ташкилотларининг муаммоли активлари билан ишлаш ва молиявий таҳлил қилиш бошқармаси етакчи иқтисодчиси

Янгиланган сана:  3 Май 2024, 18:23

Аризалар қабул қилиш муддати 10.05.2024

Тест синовлари муддати 14.05.2024

Мажбуриятлар:

  • Банк балансидаги бошқа активлар сифатини ўрганиш ва баҳо бериш ҳамда банк балансида мавжуд дебитор қарздорликларни ўрганиш ва маълумотлар тайёрлаш;
  • Республика Марказий банки ва Бош бошқарма бошлиғи кўрсатмалари асосида ҳудуддаги кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари кесимида муаммоли активларини сўндирилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг мониторинг қилиш;
  • тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан берилган кредитлар ва уларнинг самарадорлиги бўйича тегишли маълумотларни тайёрлайди, ўрганади, таҳлил қилган ҳолда уларни умумлаштиради;
  • тижорат банклари билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси ва бевосита Марказий банкдан келиб тушган, шу жумладан "Ишонч телефони" орқали келиб тушган шикоятларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ зарур чораларни кўради.

Талаблар:

  • Маълумоти: Иқтисодиёт йўналишда олий маълумотга эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат ва ҳужжатларни лотин ва кирилл алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили (ўрта) - келаётган хат-ҳужжатларни ўрганиш ва уларга саводли жавоб беришда, хорижий давлатларда ташкил этиладиган ўқув семинарларида иштирок этишда фойдаланади.
  • MS Office (Word, Excel) дастуридан ва Internet тармоғидан фойдалана олиши лозим.
  • "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Банк сири тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишларини ҳамда банк фаолиятини тартибда 2солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини билиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12675.00
+4.95
EUR = 13616.75
+56
RUB = 138.36
+0.36
GBP = 15921.07
+63.24
JPY = 82.81
+1.22
CHF = 13965.40
+77.37
CNY = 1750.42
+0.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X