Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитаси март ойида ўттиздан ортиқ масалани кўриб чиқди

Янгиланган сана:  13 Апр 2024, 15:33
13 Апр 2024

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг март ойидаги йиғилишларида (7 марта) 33 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 25 та, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (10 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (9 та), микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш ва ҳисоб рўйхатдан ўтказиш (1 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (5 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир (8 та масала) банклар ва тўлов ташкилотларида Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилинишини таъминламаган 1 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан лицензия олган кундан эътиборан бир йил давомида ўз фаолиятини амалга оширмаган 1 та тўлов тизими операторининг фаолияти олти ой муддатга чекланди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

USD = 12620.01
-42
EUR = 13522.34
-71.59
RUB = 135.74
-1.91
GBP = 15815.40
-33.64
JPY = 81.03
+0.22
CHF = 13846.84
-38.47
CNY = 1742.35
-4.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X