2024 йил 25 апрель куни соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биносида асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Иштирок этишни истаганлар 71-212-73-31, 71-212-73-32, 71-212-60-52 телефон рақамлари орқали 24 апрель соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.
АНОНС: 25 апрель куни Марказий банкда матбуот анжумани ўтказилади
Янгиланган сана:
24 Апр 2024, 10:08