Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро пул ўтказмалари тизимлари фаолияти юзасидан Марказий банк ахбороти

Янгиланган сана:  17 Янв 2020, 08:56
31 Дек 2019

Ижтимоий тармоқларда халқаро пул ўтказмалари тизимлари байрам олди кунлари фаолият юритмаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалаётганлиги муносабати билан Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.

Банклардаги халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ янги йил олди узилиши ҳолатлари, хорижий давлатлардаги байрам таътиллари муносабати билан халқаро пул ўтказмалари операторларининг чекланган фаолияти билан изоҳланади.

Банклар томонидан аҳолига халқаро пул ўтказмалари фаолиятидаги узилишларига оид эълонлар амалда олдиндан бериб борилади.

Таъкидлаш жоизки, амалиётда халқаро пул ўтказмалари янги йил олди байрам кунлари фаолият юритмаслиги одатий ҳол бўлиб, ушбу ҳолат ҳар йил якунида кузатилади.

Шу билан бирга ҳозирги кунда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиш ва хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида, айрим банклар томонидан онлайн халқаро пул ўтказмалари хизмати йўлга қўйилган ва улардан масофадан туриб исталган вақтда мобил дастурлар орқали фойдаланиш имконияти яратилганлигини қайд этамиз.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X