Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2019 йил 5 мартда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
-
ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
- идентификацион рақам: 24004UMFS;
- бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
- жойлаштириш санаси: 2019 йил 5 март;
- чиқарилиш ҳажми: 30 000 000 000 (ўттиз миллиард) сўм;
- муомала даври: 365 кун;
- облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020
йил 4 март;
- қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15%;
- фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.
Фоизли даромад тўланиш саналари:
-
биринчи давр: 2019 йил 4 июнь;
- иккинчи давр: 2019 йил 3 сентябрь;
- учинчи давр: 2019 йил 3 декабрь;
- тўртинчи давр: 2020 йил 4 март.
Аукцион ўтказиш шартлари:
-
аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 – 11:30;
- аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
- тўлов валютаси: сўм;
-
битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.