Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу каби хабарларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.
Шуни ёдда тутингки!
- Марказий банк тадбиркорларга молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмайди.
- Фирибгарлар томонидан Марказий банкнинг турли ҳужжатларини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида шубҳали хизматлардан фойдаланмаслик ва ҳужжатлар билан ишлашда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади.
- Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.