Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Пул-кредит операциялари нима?

Янгиланган сана: 1 Авг 2025, 18:54

Пул-кредит сиёсати асосий операциялари

Марказий банк фаолиятининг асосий мақсади бўлган иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашда трансмиссион механизм фоиз канали таъсирчанлигини ошириш мақсадида пул-кредит операциялари амалга оширилади.

Пул-кредит операциялари банк тизими умумий ликвидлигини тартибга солиш орқали қисқа муддатли фоиз ставкаларини бошқаришга йўналтирилган.

Марказий банк томонидан ушбу операциялар фоиз коридори механизми асосида амалга оширилади ва пул бозори фоиз ставкаларининг асосий ставкага нисбатан ±2 фоизлик коридорда шаклланишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
пул-кредит сиёсатининг операцион механизми


Мақсади

Инструмент тури

Инструментлар

Шартлари

Фоиз ставкаси

Ликвидликни тақдим этиш*

Аукцион шаклидаги операциялар

1 ҳафталик РЕПО аукционлари

7 кун
(ҳар душанба)
(11:00 - 11:30)

Асосий ставка

Валюта гарови асосидаги
1 ҳафталик
кредит аукциони

7 кун
(ҳар душанба)
(11:30 - 12:00)

1 ҳафталик СВОП аукционлари**

2-6 кунлик “тўғрилаш” РЕПО ва валюта гарови асосидаги кредит аукционлари

Ликвидлик ҳолатидан
келиб чиқиб

2-6 кунлик “тўғрилаш”
СВОП аукциони**

Доимий тусдаги операциялар

Овернайт РЕПО операциялари

1 кунлик
(10:00 - банк тўлов куни ёпилганидан
1 соат кейин)

Асосий ставка
+ 2%

Валюта гарови асосидаги
овернайт кредит операциялари

Овернайт СВОП операциялари**

Кун давомидаги
кредит инструменти

Кун ичида
(9:00 – банк тўлов куни ёпилгунча)

Фоизсиз

Ликвидликни жалб этиш *

Доимий тусдаги операциялар

Овернайт депозит операциялари

1 кунлик
(10:00 - банк тўлов куни ёпилганидан
1 соат кейин)

Асосий ставка
- 2%

Аукцион шаклидаги операциялар

1 ҳафталик
депозит аукционлари

7 кунлик
(ҳар пайшанба)
(11:00 - 11:30)

Асосий ставка

2-6 кунлик “тўғрилаш” депозит аукционлари

Талаб
асосида

Марказий банк облигациялари

7 кунлик
(ҳар пайшанба***)
(11:00 - 11:30)

Асосий ставка
(юқори чегара)

12 ойгача
(графикка асосан)
(11:00 - 11:30)

Асосий ставка
+ 2%
(юқори чегара)


* Марказий банкнинг барча турдаги аукцион ва овернайт шаклидаги операцияларининг сўндирилиш вақти белгиланган кун соат 10:00 да амалга оширилади.

** Заруратга қараб қўлланиладиган операциялар.

*** Заруратга қараб бошқа иш кунларида ҳам ўтказилиши мумкин. 

Ликвидликни тақдим этиш операциялари

1. РЕПО аукциони – бу кредит ташкилотларидан қимматли қоғозларни марказий банк томонидан сотиб олиш ва кейинчалик уларни олдиндан белгиланган нархда маълум муддатдан кейин сотиш бўйича икки томонлама битим.

Марказий банк РЕПО ставкасини – асосий ставка даражасида белгилайди – бу ўз ўрнида РЕПО операциялари бўйича тақдим этилган маблағлар учун нарх ҳисобланади. Давлат қимматли қоғозлари ва Марказий банк облигациялари олди-сотди предмети ҳисобланади.

Маълумот учун “Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги” Низом

2. Валютавий СВОП аукциони – олдиндан белгиланган валюта курс (форвард операцияси) бўйича маълум вақтдан кейин тескари операцияни амалга ошириш шарти билан икки томонлама валюта айирбошлаш операцияси (спот операцияси).

Форвард курсини ҳисоблашда миллий валютанинг қиймати сифатида Марказий банкнинг асосий ставкасидан фойдаланилади. Битим предмети хорижий валюта ҳисобланади.

3. Овернайт РЕПО ва Овернайт валютавий СВОП операциялари – бир кун муддатга “асосий ставка + 2%” ставкада мунтазам қўлланиладиган операциялар.

Ликвидликни жалб этиш операциялари

1. Марказий банк облигацияси – облигация эгаси томонидан белгиланган тартибда даромад олиш ҳуқуқини берувчи Марказий банк томонидан электрон шаклда эмиссия қилинадиган қимматли қоғозлар.

Маълумот учун “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялар чиқариши ва муомалада бўлиши тўғрисидаги” Низом

2. Депозит аукционлари – Марказий банкнинг тижорат банкларидан депозитларга асосий ставка даражасида маблағларни жалб қилиш операциялари. Ушбу аукционлар 2022 йилнинг март ойидан бошлаб “тўлиқ қопланадиган ўзгармас фоиз ставкали” операциялар (fixed rate – “full allotment”) кўринишида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги” Низом

3. Овернайт депозитлар – “асосий ставка - 2%” ставкаси бўйича 1 кун муддатга мунтазам фойдаланиладиган операциялар.



USD = 12725.16
+32.74
EUR = 14507.95
-3.29
RUB = 158.65
+0.21
GBP = 16731.04
-59.76
JPY = 84.55
-0.09
CHF = 15585.01
-15.31
CNY = 1764.22
+0.26
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X