Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Умумий маълумотлар

Янгиланган сана:  25 Фев 2020, 16:21

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232-сонли қарорига асосан:

Очиқ маълумотлар – интернет тармоғида маълумотлар массиви форматида жойлаштирилган, инсон томонидан олдиндан ўзгартириш киритилмасдан (машина ўқийдиган) фойдаланиладиган ва автоматлаштирилган тарзда ишлов берилишини таъминлайдиган ҳамда эркин (бепул) фойдаланиладиган давлат ва маҳаллий ўзини-ўзи идора қилиш органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлардир.

Сайтнинг мазкур бобида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг очиқ маълумотлари нашр этилган. Очиқ маълумотлар тўплами бўйича таклиф ва мулоҳазаларни info@cbu.uz манзилига юборишингиз мумкин.

Очиқ маълумотлар рўйхати


Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 май, ЎРҚ-369-сонли «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари:

  • Марказий банк фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш);
  • Марказий банк фаолияти тўғрисидаги ахборотни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш ва янгилаб бориш;
  • Марказий банк фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш;
  • Марказий банк фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш;
  • Марказий банк очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш;
  • ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга Марказий банк фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этиш.

Марказий банк фаолиятининг очиқлиги кўрсаткичлари



USD = 10321.21
+5.59
EUR = 12003.57
-207.03
RUB = 132.07
-4.21
GBP = 13154.38
-168.24
JPY = 97.74
-0.93
CHF = 11117.20
-198.75
CNY = 1512.93
-11.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X