Базавий инфляция ва унинг муқобил кўрсаткичлари
Янгиланган сана: 5 Ноя 2026, 16:41
Базавий инфляция пул-кредит сиёсати бўйича қарорлар қабул қилишда муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб, иқтисодиётдаги нархларнинг вақтинчалик ўзгаришлари таъсиридан холи бўлган инфляциянинг умумий тенденсиясини ифодалайди. Базавий инфляцияни баҳолашда одатда ИНИ саватидаги нархлари кескин тебранувчан, мавсумий ёки маъмурий тарзда тартибга солинадиган айрим товар ва хизматлар чиқариб ташланади ва қолган товар ҳамда хизматлар нархларининг ўзгариши асосида ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки базавий инфляцияни баҳолашда қуйидаги муқобил кўрсаткичлардан ҳам фойдаланади:- Қисқартирилган ИНИ (trimmed меан) усулида истеъмол нархлари саватидаги нарх ўзгаришлари тартибланади ва енг юқори ҳамда енг паст ўзгаришга ега бўлган товар ва хизматлар ҳисобга олинмайди. Ўзбекистонда ҳисоблашда нархи енг паст ошган 15 фоиз ва енг юқори ошган 15 фоиз товар ҳамда хизматлар чиқариб ташланади.
- ИНИ медианаси истеъмол нархлари ўзгаришининг марказий қийматини ифодалайди. Бунда нарх ўзгаришлари ўсиш тартибида жойлаштирилиб, тақсимотнинг 50-персентилига мос келадиган нарх ўзгариши median инфляция кўрсаткичи сифатида қабул қилинади.
Базавий инфляцияни ҳисоблаш методологияси
График
Bazaviy inflyatsiya va uning muqobil ko‘rsatkichlari dinamikasi (09.10.2026)










