Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
10264

Меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама этиш

Янгиланган сана: 29 Июл 2026, 17:19
pdf 100.6 KB
“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари ҳақида МАЪЛУМОТНОМА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича

ҲИСОБОТ 

1.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тури, номи ва реквизитлари

Ўзбекистон Республикасининг 2011-йил 4-октабрдаги ЎРҚ-301-сон “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Қонуни

2.

ТСТБни ўтказувчи давлат органи ёки ташкилоти

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки

3.

Ваколатли органларнинг хулосалари олинганлиги

Ваколатли органларнинг хулосалари белгиланган тартибда олинган

4.

Сана

27.07.2026

 

Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари

5.

Хулоса

Кредит ахборотини кредит бюроларига мажбурий тарзда ва белгиланган муддатларда тақдим этишни назарда тутувчи тартиб молия бозори иштирокчилари ўртасида ахборот шаффофлигини таъминлаш, қарз олувчиларнинг кредит тарихи шакллантирилиши ҳамда кредит таваккалчиликларини баҳолаш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Амалдаги тартиб банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан кредит қарорларини қабул қилиш жараёнини тезлаштирган ҳамда муаммоли кредитлар хавфини камайтиришга ижобий таъсир кўрсатган.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” (КАТМ) кредит бюроси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, кредит ахборотини тақдим этувчи субектлар сони 2024-йилда 771 тани, 2025-йилда 842 тани, 2026-йил 1-июн ҳолатига эса 842 тани ташкил этган. Кредит ахборотидан фойдаланувчилар сони эса мос равишда 773 та, 845 та ва 848 тани ташкил этган. (2019-йил 1-январ ҳолатига уларнинг сони 114 та бўлган).

Мазкур кўрсаткичлар кредит ахбороти алмашинуви тизимидан фойдаланувчилар ва ахборот етказиб берувчилар доирасининг кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Шунингдек, КАТМ кредит бюросига тақдим этилиши мумкин бўлган кредит ахбороти турлари бўйича маълумот тақдим этган. Унга кредит олиш учун аризалар, кредит ва лизинг шартномалари, тўлов жадваллари, ҳисобварақлар бўйича маълумотлар, бухгалтерия оператсиялари, кредит таъминоти, факторинг шартномалари ҳамда алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотлар киради. Мазкур маълумотлар тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта ташкилотлари, шунингдек товар истеъмол кредитлари берувчи ташкилотлар томонидан кредит бюроларига тақдим этилади.

“СРИФ Кредит-ахборот хизматлари” МЧЖ берган маълумотларига кўра, кредит ахборотини тақдим этувчи субектлар сони 2024-йилда 37 тани, 2025-йилда 160 тани, 2026-йил 1-июн ҳолатига эса 199 тани ташкил этган. Кредит ахборотидан фойдаланувчилар сони эса мос равишда 2 тани, 16 тани ва 25 тани ташкил этган.

“СРИФ Кредит-ахборот хизматлари” МЧЖ банклар, нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта ташкилотлари, шунингдек товар истеъмол кредитлари берувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган Стандарт кредит ҳисоботи бўйича маълумотларни кредит бюроларига тақдим этади.

“ФИНИНФЎ рейтинг маркази” кредит бюроси МЧЖ бугунги кунда ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ахборот алмашинув жараёнларини техник жиҳатдан интегратсия қилиш ишларини амалга оширмоқда. Мазкур ишлар якунига етгандан сўнг, кредит ташкилоитлари билан кредит ахбороти алмашинуви ёълга қўйилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 4-мартдаги “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-1043-сон Қонуни қабул қилинди, бунда кредит бюроларига:

жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни тақиқлаш;

кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрини юритиб бориш каби механизмларини жорий қилиш вазифаси юклатилди.

Юқорида қайд этилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида, “КАТМ” Кредит бюроси томонидан “Кредитга тақиқ” хизмати ҳамда “Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри” жорий қилинди. Кўрилган чоралар натижасида жорий йилнинг 1 май ҳолатига 2 428 мингдан ортиқ фуқорў ушбу хизматдан фойдаланди.

Тартибга солиш усулини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

6.

Ҳужжатнинг таъсир доираси

Мазкур Қонун кредит бюроси (Малумот учун бугунги кунда фаолият юритаётган кредит бюролари қуйидагилардан иборат: Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси МЧЖ, “Кредит бюроси “КРИФ Кредит-ахборот хизматлари” МЧЖ ҳамда “ФИНИНФЎ рейтинг маркази” кредит бюроси МЧЖ), кредит ахбороти субекти, кредит ахборотини етказиб берувчи ва кредит ахборотидан фойдаланувчиларга таъсир кўрсатади.

Шунингдек, Қонун кредит ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш, уни таҳлил қилиш, сақлаш, тақдим этиш, ундан фойдаланиш ва кредит ахборотини ҳимоя қилиш муносабатларини тартибга солади.

7.

Ҳужжатнинг натижадорлиги ва самарадорлиги

Қонуннинг амал қилиши натижасида республикада кредит тарихини шакллантириш тизими ёълга қўйилган ва кредит бюролари фаолияти ҳуқуқий тартибга солинган.

Кредит ташкилотлари томонидан қарз олувчиларнинг кредит юкламаси ва тўлов интизомини баҳолаш имкониятлари кенгайган.

Айни пайтда кредит қарорларини қабул қилиш жараёнлари тезлашган ва кредит таваккалчиликларини бошқариш самарадорлиги ошган.

8.

Ҳужжатнинг ижобий ва салбий оқибатлари

Ижобий оқибатлари сифатида кредит бозорида шаффофликнинг ошиши, қарз олувчиларнинг кредит интизомини мустаҳкамлаш ва кредит ташкилотлари учун таваккалчиликларни камайтиришни қайд этиш мумкин.

Мазкур Қонунда назарда тутилган тартибга солиш усулини қўллаш натижасида айрим манфаатдор томонлар учун қўшимча ташкилий ва техник юкламалар юзага келмоқда.

Хусусан, кредит ахборотини етказиб берувчилар томонидан кредит бюроларига ахборотни белгиланган форматларда ва муддатларда узлуксиз тақдим этишни таъминлаш мақсадида ахборот тизимларини мослаштириш, интегратсия қилиш ҳамда техник қўллаб-қувватлаш ишларини доимий равишда амалга ошириш талаб этилади. Бу эса ахборот технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш, дастурий таъминотни янгилаш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қўшимча оператсион харажатларни юзага келтиради.

Шунингдек, кредит ахборотини тақдим этиш жараёнида техник носозликлар ёки маълумотларни нотўғри шакллантириш ҳолатлари юзага келганда кредит тарихининг долзарблигига вақтинчалик таъсир кўрсатиши ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча вақт ва ресурслар талаб этилиши мумкин.

Бундан ташқари, кредит ахбороти ҳажмининг мунтазам ортиб бориши кредит бюролари томонидан маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш бўйича ахборот тизимлари қувватларини доимий равишда кенгайтириб боришни талаб қилади.

Бироқ, мазкур салбий оқибатлар асосан ташкилий ва техник хусусиятга эга бўлиб, улар кредит бозорида ахборот шаффофлигини таъминлаш, кредит таваккалчиликларини камайтириш, кредит қарорларини қабул қилиш сифатини ошириш ҳамда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш орқали эришилаётган ижобий натижаларга нисбатан чекланган ҳисобланади. Шу боис амалдаги тартибга солиш усулини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади.

     
USD = 11942.21
-47.25
EUR = 13743.10
-72.35
RUB = 147.42
-2.06
GBP = 16051.52
-74.3
JPY = 75.63
-0.69
CHF = 14739.83
-82.1
CNY = 1768.27
-7.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X