Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Эсдалик тангаларини сақлаш бўйича тавсиялар

Янгиланган сана:  22 Фев 2020, 00:12

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар уларга механик шикаст етмайдиган шароитларда сақланиши керак.

Тангаларни таркибида актив кимёвий бирикмалар мавжуд бўлган маиший кимё маҳсулотлари, косметик ва дори воситалари билан бирга сақлаш мумкин эмас. Айниқса, тангаларни хлор, йод ва симоб каби бирикмаларга яқин сақлаш ниҳоятда хавфлидир.

Тангаларни қолибсиз (қаттиқ ва шаффоф капсулалар) поливинилхлориддан тайёрланган альбомларда (рангсиз, шаффоф пластмасса, термопластик полимер) сақлаш қатиян тавсия этилмайди. Поливинилхлорид вақт ўтиши билан ёрилади ва ўзидан хлорорганик бирикмаларни чиқариб, тангаларда яшил доғларни пайдо қилиши ва улар сифатининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, тангаларни банкноталар билан бирга сақлаш ҳам тавсия этилмайди, чунки бўёқ ва қоғозда олтингугурт бирикмалари мавжуд бўлиб, улар танга юзаси қорайишини келтириб чиқариши мумкин.


USD = 10173.38
+0.62
EUR = 11411.48
+43.42
RUB = 145.97
-0.42
GBP = 12546.83
-22.63
JPY = 94.89
-0.3
CHF = 10732.55
+50.24
CNY = 1437.53
-1.19
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X