Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк, йирик давлат банклари ҳамда Кредит бюро раҳбар ходимлари иштирокидаги делегация жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари тажриба алмашиш мақсадида Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрига ташриф буюрди

Янгиланган сана:  3 Окт 2019, 09:10

Марказий банк, йирик давлат банклари ҳамда Кредит бюро раҳбар ходимлари иштирокидаги делегация жорий йилнинг 23-27 сентябрь кунлари тажриба алмашиш мақсадида Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрига ташриф буюрди.

Бир ҳафталик ташриф давомида Арманистон Республикаси Марказий банки, Кредит бюроси, Молиявий яраштирув офиси ва етакчи тижорат банклари мутахассислари билан учрашувлар ташкил этилди.

Арманистон Республикаси Марказий банкида ўтказилган учрашувлар давомида кредит ташкилотларини тартибга солиш ва назорат қилиш, кредит ахбороти реестрини юритиш ва маълумотлар алмашиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш масалалари ўрганилди. 

IMG_6859

Молиявий хизматлар истеъмолчилари ва уларни тақдим этувчилар ўртасидаги баҳсларни мувофиқлаштирувчи Молиявий яраштирув офисида мазкур офис иш фаолияти жараёнлари билан атрофлича танишиб чиқилди.

Ўз навбатида, Арманистон тижорат банклари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Арарат банк, ВТБ банк, Америа банк ҳамда АйДи банклар мутахассислари билан учрашувлар ўтказилди ва уларда қуйидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан:

  • банкларнинг ташкилий тузилмаси ва корпоратив бошқарув тизими;
  • чакана кредитлашни стратегик режалаштириш ва унинг риск-аппетити;
  • депозитларни жалб қилиш ва чакана кредитлаш жараёнлари;
  • ҳаракатсиз кредитларни қайтариш ва мониторинг қилиш тизими;
  • банкларнинг скоринг моделлари;
  • риск менежмент ва ички назорат;
  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун кўрсатиладиган молиявий хизматлар;
  • рақамли инновация.

Шу билан бирга, ушбу масалаларнинг амалдаги жараёни билан танишиш мақсадида юқорида номлари қайд этилган тижорат банклари филиалларига ташрифлар уюштирилди.

photo_2019-09-30_12-57-27
photo_2019-09-24_19-09-03
photo_2019-09-28_02-26-02



 
USD = 10209.86
+2.17
EUR = 12021.09
+125.05
RUB = 137.46
-4.91
GBP = 13362.66
+308.05
JPY = 96.43
+0.24
CHF = 11186.44
+98.36
CNY = 1463.91
+8.58
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X