Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кредит ташкилотлари назорати услубиёти бошқармаси бош мутахассиси

Янгиланган сана:  3 Май 2024, 18:04

Аризалар қабул қилиш муддати 10.05.2024

Тест синовлари муддати 14.05.2024

Мажбуриятлар:

  • Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солишга оид қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таъминлайди.
  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда, шунингдек кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилишга оид Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фаол иштирок этади.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралардан келган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича департамент таклифларини тайёрлайди.
  • Бошқарма фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганади ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
  • Бошқармага тегишли бўлган маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқади.

Талаблар:

  • Маълумоти: Банк, молия, иқтисод ёки ҳуқуқ соҳаси бўйича олий маълумотга (бакалавр) эга бўлиши лозим.
  • Иш тажрибаси: банк тизими ёки ҳуқуқ соҳасида камида 2 (икки) йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Чет тилларни билиш даражаси: рус тили (В2) ва инглиз тили (В2).
  • Банк соҳасига оид асосий қонунлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунларни билиши лозим.
  • MS Office (Word, Excel, PowerPoint) дастурларида эркин фойдалана олиши, Интернет тармоғида ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим (маълумотларни тез ва осон қидириб топиш).
  • Кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилишга оид талаблар бўйича изланишлар олиб бориши, сўровномалар ўтказиши ва таҳлилий ишлар натижаси бўйича тақдимотлар қила олиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар


Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12675.00
+4.95
EUR = 13616.75
+56
RUB = 138.36
+0.36
GBP = 15921.07
+63.24
JPY = 82.81
+1.22
CHF = 13965.40
+77.37
CNY = 1750.42
+0.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X