Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Пул-кредит ва молиявий статистика бошқармаси Банк ва бошқа молиявий ташкилотлар статистикаси бўлими бош иқтисодчиси

Янгиланган сана:  16 Май 2024, 21:28

Аризалар қабул қилиш муддати: 24.05.2024

Тест синовлари муддати: 28.05.2024

Мажбуриятлар:

  • Тижорат банкларидан жисмоний ва юридик шахслардан жалб қилинган депозитлар бўйича статистик ҳисоботларни йиғади, текширади ҳамда юзага келган камчиликларни бартараф этади;
  • Йиғилган ҳисоботлар асосида субъектлар, муддатлар ҳамда миллий ва чет эл валютаси (миллий валюта эквивалентида) кесимида жалб қилинган депозитлар бўйича умумлашган маълумотлар базасини шакллантиради;
  • Банклар томонидан жалб қилинган депозитлар ва ажратилган кредитлар бўйича статистик маълумотлар, жумладан улар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалар тўғрисидаги маълумотларни Марказий банк расмий веб-сайтида, Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида, ХВЖнинг статистик тизимларида ҳамда бошқа платформаларда эълон қилишни таъминлайди;
  • Марказий банк Статистик бюллетени шакллантириш ва юритишда иштирок этади.

Талаблар:

  • Маълумоти: Банк, молия ёки иқтисод бўйича олий маълумотга эга бўлиши лозим.
  • Иш тажрибаси: Банк, молия ёки иқтисод тизимида камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
  • Python, Matlab, Stata ҳамда Eviews каби дастурлар фойдаланиш бўйича сертификатлар мавжудлиги ёки мазкур дастурларда ишлай олиши қўллаб-қувватланади.
  • Хорижий тилларни билиш даражаси - рус тили (А2) ва инглиз тили (В2) - банк ва бошқа молиявий ташкилотлар статистикасини шакллантириш, юритиш ва эълон қилишда халқаро меъёрлар ва тажрибаларни ўрганиш, улар асосида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, Марказий банк Статистик бюллетенининг хорижий тиллардаги шаклларини шакллантиришда фойдаланилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат ва ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида, грамматик ва орфографик хатоларсиз ёзишни били1пи лозим.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, банк тизимига оид Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиши.
  • Компьютер техникаси ҳамда дастурларида (MS Office) мукаммал даражада ишлай олиши лозим.

Иш жадвали:

Душанба-жума соат 9:00 дан 18:00 га қадар

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 12694.87
-25.13
EUR = 13766.32
-61.59
RUB = 139.48
-0.56
GBP = 16066.63
-48.34
JPY = 81.46
-0.78
CHF = 13964.22
-134.65
CNY = 1756.69
-5.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X