Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2024 йил 9 апрель куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
идентификацион рақам: 26032UMFS;
ISIN код: UZA000002230
бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион)сўм;
Аукцион ўтказилиш санаси: 2024 йил 9 апрель;
муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 13 апрель;
чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;
муомала даври: 730 кун;
облигацияларнинг сўндириш санаси: 2026 йил 13 апрель;
қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15,0%;
фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.
Фоизли даромад тўланиш саналари:
биринчи давр: 2024 йил 12 октябрь;
иккинчи давр: 2025 йил 12 апрель;
учинчи давр: 2025 йил 11 октябрь;
тўртинчи давр: 2026 йил 13 апрель;
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;
аризаларни қондириш вақти: 11:30;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+1 режимида амалга оширилади;
аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши мумкин;
Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 2 000 000 000 000 (икки триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.