Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликдаги семинар

Янгиланган сана:  20 Мар 2024, 16:34
20 Мар 2024

Марказий банкда Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштиришни барқарор ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банки билан биргаликда KICB Bank (Қирғизистон), Credo Bank (Грузия), HBL Microfinance Bank (Покистон), BT Mic компанияси (Руминия), Кичик саноатни ривожлантириш банки (Ҳиндистон), Denizbank (Туркия) каби молия ташкилотлари ҳамда кредит ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда микро ва кичик корхоналарни молиялаштириш, минтақа ҳамда Ўзбекистоннинг микро ва кичик корхоналар бозорига оид шарҳлар, миқёс ва қамровга эришишда микро ва кичик корхоналарни молиялаштириш соҳасидаги инновациялар, Ўзбекистонда ушбу йўналишдаги корхоналарни молиялаштиришга кўмаклашиш ҳамда уларни банкларга айлантириш бўйича норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилгани билан боғлиқ тақдимотлар ўтказилди.

Тадбирда иштирокчилар хорижий экспертлар томонидан тақдим этилган соҳани молиялаштиришнинг сўнгги тенденциялари, бу борадаги халқаро тажрибада мавжуд бўлган муваффақиятли бизнес моделлар ҳамда халқаро молия институтларининг тажрибалари билан таништирилиб, унда Ўзбекистонда микро ва кичик молия секторидаги жорий ҳолат, қонунчиликдаги ўзгаришлар, республикада микромолиялаштиришнинг глобал тамойиллари қўлланилиши ва бу борада соҳани ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар якунида Ўзбекистонда микро, кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш имкониятини кенгайтириш мақсадида бу йўналишни келгусида ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X