Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Рақамли асрда хавфсизлик: киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш» мавзусида семинар ташкил этилди

Янгиланган сана:  29 Мар 2024, 12:52
28 Мар 2024

Рақамли технологиялардан фойдаланиш соҳасида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш бўйича бир қатор мавзуларда семинарлар Марказий банкда анъанавий равишда ташкил этиб келинган.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Асака банк томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «Рақамли асрда хавфсизлик: киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш» мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Марказий банк, Асака банк, Ички ишлар вазирлиги ҳамда дастур яратувчи хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этди.

Семинарда:

Электрон тўлов тизимлари, шунингдек, банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш ҳамда бу борадаги замонавий таҳдидлар;

молиявий тизимларни рақамли таҳдидлардан муҳофаза қилишнинг амалдаги ҳолати ва истиқболлари;

электрон тўлов тизимлари, жумладан, банк карталари орқали амалга ошириладиган ноқонуний операцияларнинг олдини олиш;

киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган жиноятларнинг турлари;

шахсий маълумотларни ошкор қилиш риски ва ундан сақланиш чоралари;

аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш ишларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Марказий банк, Асака банк, Ички ишлар вазирлиги ҳамда дастур яратувчи хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш борасидаги муаммолар моҳияти ҳамда илғор тажрибалар билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, улар антифрод тизими, тўлов карталари индустрияси
ва маълумотларнинг хавфсизлигига доир стандартларнинг моҳияти, киберхавфсизликни бошқариш маркази (SOC) фаолиятини ташкил этиш каби долзарб масалаларга ҳам тўхталиб ўтдилар.

Рақамли технологиялардан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик мавзусидаги бундай семинарлар яна давом эттирилади.

USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X