Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк ва Швейцариянинг иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти ўртасида англашув Меморандуми имзоланди

Янгиланган сана:  2 Апр 2024, 18:50
2 Апр 2024
Марказий банкда Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий банк раҳбарияти томонидан Швейцария Миллий банки билан Марказий банкнинг таҳлиллаш ва прогнозлаш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлаш потенциалини ривожлантириш масалалари доирасида 2018 йилдан бошлаб амалга оширилиб келинаётган ҳамкорлик ишлари муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди. 

Суҳбат давомида К. Оболенский мамлакатимиз банк-молия соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, Марказий банкнинг ушбу жараёндаги муҳим ўрнини қайд этди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Швейцариянинг иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SECO) ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Ушбу Меморандум икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, хусусан, “Марказий банклар салоҳиятини ошириш дастури” доирасида пул-кредит сиёсати, молиявий барқарорликни таъминлаш, молиявий оммабоплик, тўлов тизими ва инсон ресурсларини бошқариш йўналишларида ходимлар салоҳиятини ошириш учун яқиндан ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қилади.

USD = 12620.01
-42
EUR = 13522.34
-71.59
RUB = 135.74
-1.91
GBP = 15815.40
-33.64
JPY = 81.03
+0.22
CHF = 13846.84
-38.47
CNY = 1742.35
-4.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X