Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Омма олдида нутқ сўзлаш ва фикрни эркин баён этиш кўникмалари

Янгиланган сана:  5 Апр 2024, 19:20
5 Апр 2024
Марказий банкда “Интервью бериш маҳорати: фикрни эркин баён этиш кўникмалари” мавзусида интерактив семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Марказий банк таркибий бўлинмаларининг раҳбар ходимлари, ҳудудий бош бошқармалар ходимлари ва ёш мутахассислари иштирок этди.

Тренингга таниқли профессионал журналистлар – Ислом Қорабоев ва Ҳамза Жумаев, "Bakiroo" телеграм канали асосчиси Отабек Бакиров ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи Садоқат Асланова эксперт сифатида таклиф этилди.

Тадбир ходимларнинг “Камера қаршисида ишлаш (артикуляция, дикция, хотира билан ишлаш), банк-молия соҳасига оид маълумотлар билан ишлашнинг ўзига хос томонлари, давлат хизматчиси журналист ва блогерлар билан мулоқотда эътибор қаратиши зарур бўлган жиҳатлар ва сўз масъулияти бўйича маҳоратларини оширишга хизмат қилди.

Тажрибали экспертлар иштирокчиларга ОАВга интервью бериш олдидан тайёргарлик кўриш, мазмунли ва қисқа сўзлаш, камера қаршисида ҳаяжонни енгиш, ўзини эркин тутиш ҳамда нутқ ва имо-ишоралардаги камчиликларни тузатишдаги фойдали ва қизиқарли маълумотлар беришди.

Интерактив машғулотлар давомида иштирокчилар олган билим ва кўникмаларини амалда синаб кўриш имконига эга бўлишди.

USD = 12620.01
-42
EUR = 13522.34
-71.59
RUB = 135.74
-1.91
GBP = 15815.40
-33.64
JPY = 81.03
+0.22
CHF = 13846.84
-38.47
CNY = 1742.35
-4.95
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X