Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон ва Корея Республикаси марказий банклари ўзаро билимлар алмашинуви юзасидан ҳамкорлик қилади

Янгиланган сана:  13 Авг 2020, 18:31
13 Авг 2020

              Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Корея Республикаси Марказий банки (Корея банки) ўртасида ўзаро билимлар алмашинуви бўйича ҳамкорлик дастури юзасидан келишув имзоланди.

              Дастур узоқ муддатли иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси молия бозори ва макроиқтисодий сиёсатини ривожлантиришга, шунингдек, Корея Республикасининг илғор билимлари ва амалиёти ҳамда Корея банкининг тегишли соҳалардаги сиёсатини амалга ошириш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимларининг салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган.

              Мазкур дастур доирасида Корея банки чуқур макроиқтисодий таҳлиллар асосида валютани тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлари малакасини оширишга доир маслаҳатларни бериб боради.

              Дастур Корея банки ходимлари ва етакчи иқтисодий институтларининг илмий маслаҳатчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг масъул ходимлари томонидан биргиликда амалга оширилади.

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X