Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Карантин юмшатилиши билан банклар фоизларни талаб қилишни бошлади. Бу қанчалик тўғри?

Янгиланган сана:  23 Сен 2020, 15:52
11 Сен 2020

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пандемия боис банклар 1 октябрга қадар кредит таътили берилишини маълум қилгани, бироқ карантин юмшатилиши билан банклар фоизларни талаб қилишни бошлаганига доир турли фикрлар билдирилмоқда.

Марказий банк бу борада кўплаб тушунтиришлар берганига қарамай, яна бир бор ушбу масалага тўхталган ҳолда, қуйидагиларни маълум қилади:

Амалдаги бозор конъюктураси шарт-шароитларидан келиб чиқиб, кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкалари ҳамда банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 62-моддасига асосан мустақил равишда белгиланади.

Шу билан бирга, кредит фоизлари белгиланишига банклар томонидан жалб қилинган депозитларнинг нархи (фоизи) бевосита таъсир қилади.

Бугунги кунда банклар томонидан жалб қилинаётган депозитларнинг ўртача тортилган фоиз ставкаси пасайиши кузатилмоқда. Бу ўз навбатида, кредит фоизларининг тушишига олиб келади.

Коронавирус пандемияси натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида 2020 йил 1 октябрга қадар барча кредит ташкилотларига:

молиявий қийинчиликларга учраган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича асосий қарз тўловларини ҳамда пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда фоиз тўловларини кечиктириш;

муддати ўтган қарздорликларнинг кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик бўйича Марказий банк томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, банклар томонидан 2020 йил 1 октябрдан сўнг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг асослантирилган мурожаатларига асосан, кредит қарздорликларини қайтариш бўйича тўловлар муддати узайтирилиши мумкин.

Иқтисодиётдаги, шу жумладан, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз ставкалари асосан, кредитлашга йўналтириладиган молиявий ресурсларнинг қийматидан шаклланади. Ушбу ресурсларнинг қийматига, ўз навбатида, инфляция даражаси, унинг кейинги даражасига доир иқтисодий агентларнинг кутилмалари ва макроиқтисодий шароитлар таъсир кўрсатади.

Мамлакатимиз иқтисодиётида 2023 йилда инфляция бўйича 5 фоизли мақсадли кўрсаткичга эришиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар – пул бозоридаги мусбат реал фоиз ставкаларини сақлаган ҳолда, кредитлар бўйича фоиз ставкаларини пасайиштириш имконини беради ва бу инвестицион фаолликнинг ошиши ҳамда барқарор иқтисодий ўсишга шароит яратади.

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X