Ушбу нашрда 2019 йилнинг I чораги учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотлар баён этилади. Мазкур маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича Қўлланманинг олтинчи нашрига (ТБҚ 6. ХВФ, 2009 й) мувофиқ тайёрланди.
Марказий банк 2019 йилнинг I чораги учун Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестицион позициясини ва ташқи қарзни тузиш учун маълумотларни тақдим этишда ҳамкорлик қилгани учун вазирликлар, идора ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда кейинги самарали ҳамкорликка умид қилиб қолади.