Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатнома

Янгиланган сана:  12 Дек 2023, 16:44

1. Рухсатнома номи:

Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатнома

2. Рухсат бериладиган фаолият турлари:

Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш

3. Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4. Рухсат берувчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

5. Рухсат берувчи органга ҳужжатларни топшириш тартиби:

а) Аньанавий шаклда, ёзма ариза орқали;

б) Марказий банкнинг расмий веб сайти орқали (www.cbu.uz).

6. Рухсатномани олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) банкнинг кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланган ушбу низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги банк томонидан ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза;

2) ўз акцияларини сотиб олиш сабабларини кўрсатган ҳолда банк акциядорлари умумий йиғилишининг қарори.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8. Рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Давлат божи ундирилмайди

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

Йигирма иш куни

10. Рухсатнома талаблари ва шартлари:

1) банк томонидан сотиб олинадиган ўз акцияларининг суммаси банк устав капиталининг ўн фоизидан ошиши мумкин эмас;

2) банкнинг молиявий ҳолати қониқарсиз бўлмаслиги;

3) ўз акцияларини сотиб олиш натижасида пруденциал нормативларнинг бузилмаслиги.

11. Назорат тартиби:

 

12. Рухсатнома беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

13. Рухсатноманинг амал қилиш муддати:

Ҳаракат бир маротаба бажарилгунга қадар

14. Изоҳ:

 




Улашиш:

 
USD = 12662.01
+21.8
EUR = 13593.93
+34.78
RUB = 137.65
+0.63
GBP = 15849.04
+31.08
JPY = 80.81
-0.41
CHF = 13885.31
+34.54
CNY = 1747.30
+3.17
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X