- Раҳбар: Мавлюдов Темур Хайратдинович
Контакт маълумотлари
Телефон: 71-212-62-23Вазифа ва функциялар
Департаментнинг вазифалари:
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ташқи ва ички молия бозорларда амалга оширилган операциялар ҳисоби.
- Тижорат банкларнинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш ва Марказий банкнинг чет эл банкларидаги ҳисобварақлар ҳисоби.
- “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги Қонун”га мувофиқ мижозларига банк хизмати кўрсатиш.
Департаментнинг функциялари:
- Марказий банкнинг Монетар сиёсати доирасида амалга оширилган операциялар ҳисоби.
- Марказий банкнинг халқаро молия бозорларда амалга оширилган операциялар ҳисоби.
- Тижорат банкларнинг ва Марказий банк мижозларининг Ўзбекистон республикаси валюта биржаси савдоларида амалга оширилган операциялари бўйича ҳисоб-китоблар ва ҳисоби.
- Марказий банкнинг вакиллик ҳисобварақлари ва тижорат банкларнинг Марказий банкда очилган ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўтказиш.
- SWIFT тизими орқали Марказий банк ва Марказий банк мижозларининг операцияларига тегишли тўлов топшириқномалар, ҳужжатли операциялар ва бошқа молия хабарномаларни ўтказилишини таъминлаш.