Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк 2019 йил 4 июнь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
- ДҚҚ тури: ўрта муддатли облигациялар;
- идентификацион рақам: 25002UMFS;
- бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
- жойлаштириш санаси: 2019 йил 4 июнь;
- чиқарилиш ҳажми: 100 000 000 000 (бир юз миллиард) сўм;
- муомала даври: 546 кун;
- облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 1 декабрь;
- қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15%;
- фоизли даромад тўланиш даври: 3 ой.
Фоизли даромад тўланиш саналари:
- биринчи давр: 2019 йил 3 сентябрь;
- иккинчи давр: 2019 йил 3 декабрь;
- учинчи давр: 2020 йил 3 март;
- тўртинчи давр: 2020 йил 2 июнь;
- бешинчи давр: 2020 йил 1 сентябрь;
- олтинчи давр: 2020 йил 1 декабрь.
Аукцион ўтказиш шартлари:
- аризаларни қабул қилиш вақти: 09:00 – 11:30;
- аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;
- тўлов валютаси: сўм;
- аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
- битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.