Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Савол-жавоб

Янгиланган сана:  23 Сен 2020, 16:24
15 Сен 2020

    Бозор тартиб-қоидаси бўйича талабдан келиб чиққан ҳолда нарх белгиланиши керак, бизда эса хорижий валютанинг нархи сунъий равишда қимматлаштирилмоқдами?

Республикамизда хорижий валюталарнинг миллий валютага нисбатан курслари хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шартномавий асосда белгиланади. Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.

Қайд этиш жоизки, Марказий банк валюта курсини фақат валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун мунтазам равишда белгилаб боради.

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида хорижий валютага бўлган талабнинг таклифга нисбатан ошиши натижасида унинг қийматида бироз ошиш кузатилди. Аммо бундай талаб ва таклифнинг ўзгариши мавсумий характерга эга бўлиб, ушбу вақтинчалик омиллар таъсирининг камайиши билан йил охиригача валюта курси фундаментал тренд доирасида бўлади.

USD = 12610.17
-9.84
EUR = 13526.93
+4.59
RUB = 135.24
-0.5
GBP = 15818.20
+2.8
JPY = 80.36
-0.67
CHF = 13836.04
-10.8
CNY = 1741.81
-0.54
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X