Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Янгиланган сана:  9 Окт 2020, 18:24
9 Окт 2020

Марказий банк бошқарувининг қарори (2020 йил 28 сентябрь, 2570-1-сон) билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қарор “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Низомда, хусусан, қуйидагилар белгиланди:

Клиринг тизими иштирокчиларига қўшимча талаблар;

хизматлар етказиб берувчиларнинг Клиринг тизимига уланиши ва ишлаши бўйича шартлар;

Клиринг тизими орқали тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларида етарли маблағ қолдиғи таъминланмаган ҳолатда чора кўрилиши;

тўлов хизматлари кўрсатувчиларнинг Клиринг тизими орқали тўловни амалга оширишда тақдим этилган реквизитларни электрон тўлов ҳужжатида тўлиқ акс эттиришига доир жавобгарлиги;

клиринг тизимида амалга ошириш учун шакллантирилган электрон тўлов ҳужжатининг мажбурий реквизитлари.

USD = 10427.38
+12.52
EUR = 12473.23
+128.5
RUB = 137.48
+0.79
GBP = 13883.01
+49.99
JPY = 100.17
-0.12
CHF = 11533.44
+99.85
CNY = 1586.20
-1.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X