Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Khiso.uz ҳамкорлигида илк маротаба ўрта ва юқори синф мактаб ўқувчилари учун Ўзбекистонда “Молиявий математика” онлайн тести ташкил этилмоқда.
Онлайн тестда қатнашиб, ўзингиз учун банк хизматлари, шунингдек, пул билан муомала қилиш ва уларни тежаш бўйича қизиқарли масалаларнинг ечимини билиб олинг!
Ўтказиб юборманг! Онлайн-тест 30 октябрь, соат 16:00 да бошланади. Олдиндан khiso.uz платформасида рўйхатдан ўтишни унутманг.
Қўшимча маълумот ва онлайн-тест қоидалари ушбу ҳавола ва 71-212-73-56 рақамига боғланиб билиб олинг.
Барчага омад тилаймиз!