Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси бўйича пул-кредит статистикаси маълумотларини юритиш амалиётининг такомиллаштирилиши юзасидан ахборот

Янгиланган сана:  17 Янв 2020, 14:36
30 Дек 2019

2019 йилнинг 17 июль – 2 август кунлари давомида Марказий банкка ташриф буюрган Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) пул-кредит ва молиявий статистика бўйича техник кўмак миссияси билан ҳамкорликда ХВЖнинг янги таҳрирдаги “Пул-кредит ва молиявий статистикасини шакллантириш бўйича қўлланмаси” талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси бўйича пул-кредит статистикасини юритиш амалиёти такомиллаштирилди.

Хусусан, Марказий банк томонидан шакллантириладиган пул-кредит статистикаси шарҳлари ва маълумотларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

1. “Марказий банк шарҳи” бўйича:

- Марказий банк шарҳининг, ундаги молиявий активлар 
ва инструментларнинг иқтисодиёт субъектлари (секторлари) ҳамда резидентлик мавқеи бўйича ажратилган ҳолдаги кенгайтирилган янги шакли ишлаб чиқилди;

- тижорат банкларининг Марказий банкдаги чет эл валютасидаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар пул базаси таркибига киритилди.

2. “Банк тизими (депозит корпорациялари) шарҳи” бўйича:

- фуқароларнинг акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлар, улардан маблағ эгаларининг исталган вақтда фойдаланиш имконияти чегараланганлиги сабабли, пул массаси таркибидан чиқарилди;

- Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан иқтисодиёт тармоқларидаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун тижорат банкларига берилган кредит маблағлари тижорат банкларининг Ҳукумат олдидаги мажбуриятлари сифатида қайта таснифланди;

- шарҳдаги молиявий активлар ва инструментларнинг иқтисодиёт субъектлари (секторлари) ҳамда резидентлик мавқеи бўйича ажратилган ҳолдаги кенгайтирилган янги шакли ишлаб чиқилди;

- амалдаги шарҳ номи “Депозит ташкилотлари (банк тизими) шарҳи” деб қайта номланди.

3. Пул-кредит статистикаси шарҳларида тижорат банклари бўйича алоҳида “Бошқа депозит ташкилотлари (тижорат банклари) шарҳи”ни шакллантириш йўлга қўйилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2019 йилнинг декабрь ойидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси бўйича пул-кредит статистикаси кенгайтирилган янги шаклда эълон қилиб борилади.

Шунингдек, Марказий банк веб-сайти, ХВЖнинг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (к-МТУТ) ҳамда бошқа статистик ахборот тизимларида жойлаштирилган пул-кредит статистикаси бўйича тарихий маълумотлар ҳам янгиланган шаклда қайта жойлаштирилиши маълум қилинади.

Юқоридаги Пул-кредит статистикаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин

USD = 10321.21
+5.59
EUR = 12003.57
-207.03
RUB = 132.07
-4.21
GBP = 13154.38
-168.24
JPY = 97.74
-0.93
CHF = 11117.20
-198.75
CNY = 1512.93
-11.36
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X