Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари эндиликда Халқаро валюта жамғармасининг “Халқаро молиявий статистика” тизимида мавжуд

Янгиланган сана:  24 Янв 2020, 15:46
23 Янв 2020

2020 йилнинг 22 январь куни Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) “Халқаро молиявий статистика” ахборот-статистик тизимида Ўзбекистон Республикасининг саҳифаси очилди.

Мазкур тизим ХВЖнинг асосий ахборот-статистик маълумотлар тармоғи бўлиб, унда ХВЖга аъзо 200 га яқин мамлакатларнинг иқтисодий, молиявий, ижтимоий ва бошқа статистик маълумотлари эълон қилиб борилади. Тизимда жойлаштирилган маълумотлар мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни таҳлил қилишда халқаро экспертлар, молиявий институтлар ҳамда инвесторлар томонидан фойдаланиладиган муҳим манба ҳисобланади.

ХВЖнинг “Халқаро молиявий статистика” ахборот-статистик тизимидаги Ўзбекистон Республикаси саҳифасида мамлакатимиз бўйича муҳим ижтимоий-иқтисодий статистик кўрсаткичлар, шу жумладан, Ялпи ички маҳсулот, пул-кредит статистикаси, тўлов баланси, халқаро инвестиция позицияси, меҳнат бозори ва демография кўрсаткичлари ҳамда бошқа статистик маълумотлар даврий равишда эълон қилиб борилади.

USD = 12694.87
-25.13
EUR = 13766.32
-61.59
RUB = 139.48
-0.56
GBP = 16066.63
-48.34
JPY = 81.46
-0.78
CHF = 13964.22
-134.65
CNY = 1756.69
-5.47
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X