03.02.2012 Кичик бизнесга ғамхўрлик ва эътибор
Самарқанд вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бу йил 317,0 млрд. сўм ҳажмида кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд шаҳридаги Санъат коллежида ўтказилган “Тадбиркорлик - мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида ўтказилган бизнес-форумда айтилди.
Республика Марказий банки томонидан Cамарқанд вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу анжуманда 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. батафсил>>
31.01.2012 Банклар - оилавий тадбиркорликка
Бугун ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг устивор йўналишларидан бири шуҳасиз, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган. Шу маънода соҳанинг узвий бўлаги бўлган оилавий бизнесни янада тараққий эттириш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. батафсил>>
31.01.2012 “HI-TECH BANK”нинг Бош лицензияси чақириб олинди
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 40 ва 53-моддасига асосан валютани тартибга солишга доир амалдаги қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “HI-TECH BANK” хусусий ёпиқ акциядорлик-тижорат банкидан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензияни қайтариб олди.
26.01.2012 Оилавий бизнеснинг истиқболи порлоқ
Навоий шаҳридаги «Ширин» маданият саройида Марказий банк ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркорлик - мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида бизнес-форум бўлиб ўтди. Форумда мамлакатимизнинг етакчи банклари раҳбарлари ва 400 дан ошиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. батафсил>>
25.01.2012 «Алоқабанк» янги филиал очди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Алоқабанк” очиқ акциядорлик тижорат банкининг Миробод филиали (100060, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 22-уй)ни рўйхатга олди.
Ҳозирги пайтда «Алоқабанк» республиканинг барча ҳудудларида ўз филиалига эга. Бундан ташқари 26 мини-банки ва 23 махсус кассаси фаолият кўрсатмоқда.
23.01.2012 Президент мамлакатимиз банклари фаолиятини юқори баҳолади
Республика Марказий банкида банк тизимининг 2011 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда мамлакатимиз Президенти И.Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 19 январдаги мажлисида белгилаб берилган 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини сўзсиз амалга оширилишини таъминлашга доир вазифаларнинг ижросига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. батафсил>>
17.01.2012 Кредитлаш ҳажми оширилади
Тошкент вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бу йил 313,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда. батафсил>>
Пресс-релизлар архиви:
|